Ўзбекистон Хитой билан маданий бойликларни ўғирлашга қарши битимни тасдиқлади
Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида маданий бойликларни ўғирлаш, яширин қазиш ва ноқонуний олиб кириш ва олиб чиқишга қарши битим 2024 йил 24 январь куни Пекинда имзоланган.
Маданий мерос агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.