Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво ҳудуди ҳимояси бўйича қўшма машғулот ўтказмоқда
10−14 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа мутахассислари иштирокида “Ашиқ аспан” (“Очиқ осмон”) халқаро тезкор-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Машғулотлар дўст давлатларнинг ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув органларининг ҳамжиҳатлигини ошириш, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари ва воситаларидан биргаликда фойдаланиш масалаларини ишлаб чиқиш, ҳарбий хизматчиларнинг алоҳида жанговар вазифаларни бажаришда ҳарбий қисмларни бошқариш бўйича амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Машғулотларда вертолётлар, армия ва ҳарбий транспорт самолётлари, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг куч ва воситалари иштирок этмоқда.
Машғулотларнинг ўзига хос жиҳати давлат чегараси ёки ҳаво ҳудудидан фойдаланиш қоидалари бузилган тақдирда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари жанговар экипажларининг қўшни давлатлар (Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) қўмондонлик пунктлари ва бошқарув пунктлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқиш бўлди.