Роналдуда вирусли инфекция аниқланди
«Ал Насср» ҳужумчиси Криштиану Роналду касаллиги сабаб «Ал Шорта»га қарши ОЧЛ доирасидаги ўйин учун Ироққа бормайди.
«Ал Насср» сардори Криштиану Роналду бугун ўзини яхши ҳис қилмади ва унда вирусли инфекция аниқланди. Жамоа врачи унга дам олиш ва уйда қолиш кераклигини тасдиқлади. У жамоа билан Ироққа йўл олмайди. Сардоримизга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», — дейилади Саудия клуби баёнотида.
«Ал Шорта» ва «Ал Насср» ўртасидаги ўйин 16 сентябрь куни бўлиб ўтади.