Трамп АҚШ Махфий хизматига миннатдорчилик билдирди

Трамп АҚШ Махфий хизматига миннатдорчилик билдирди

Трамп АҚШ Махфий хизматига уни ҳимоя қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

 

“Мен Америка Қўшма Штатлари Махфий Хизматига, Шериф Рик Бредшоу ва унинг идорасига, шунингдек, бутун ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бугунги ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”, — деб ёзди Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп TruthSocial ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден ҳам разведка агентларига собиқ президент ва унинг атрофидаги одамларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳушёрлиги ва саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: