Россия ҳукумати ҳижобларни маҳаллий тақиқлаш тўғрисидаги қонунни маъқулламади

Россия ҳукумати Давлат думаси депутати Владислав Даванковнинг мактаблар ва маҳаллий ҳокимликларга диний либосларга маҳаллий тақиқ ўрнатиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади. Россия ҳукумати қонунчиликда «диний либос», «диний атрибутлар ёки диний рамзларга эга кийим» тушунчаларига изоҳлар йўқлигига эътибор қаратди. Бу тузатишлар «ноаниқ ҳуқуқни қўллаш амалиётига олиб келиши» мумкинлиги қайд этилди.