Россия Украина разведкасининг махсус радиоалоқа марказига зарба берди

Россия Украина разведкасининг махсус радиоалоқа марказига зарба берди

 

“Тезкор-тактик авиация, учувчисиз аппаратлар, ракета кучлари ва артиллерия <…> УҚК Бош разведка бошқармасининг махсус радиоалоқа марказига, Украина аэродром инфратузилмасининг муҳим объектларига зарба берди”, – дейилади Мудофаа вазирлиги ҳисоботида.

Украина сўнгги 24 соат ичида 300дан ортиқ ҳарбийларини, 41 та учувчисиз аппаратини, 14та зирҳли техникасини, 3та артиллерия мосламаси ва 3та понтонли кўпригини йўқотди.

Курск йўналишидаги жангларда УҚК жами йўқотишлари: 14950 нафар ҳарбийларини, 122та танк, 52та БМП, 93та БТР, 768та зирҳли машина, 464та автомобил, 109та артиллерия қуроллари, 28та ёппасига ўт очиш ускуналари, жумладан 7та HIMARS, 6та MLRS, 37 та турли хил радиоэлектрон кураш станциялари ва 8та -ҳарбий-муҳандислик машиналари.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: