Дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш учун жарима кучайтирилади

Дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш учун жарима кучайтирилади

 

Бу ҳақда президентга экологик ва туризм бўйича таклифларни тақдим этиш чоғида маълум қилинди. Қуйидаги таклифлар илгари сурилмоқда:

Мамлакатда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиёт агентлиги ташкил этилади.

5 йилда пойтахт ва унга туташ Тошкент вилояти туманларида 441 гектарлик “яшил белбоғ” ва боғлар барпо этилади.

12 метрдан баланд ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан катта янги қуриладиган биноларга туташ ҳудудларни 25% кўкаламзорлаштириш талаби қўйилади.

Экология вазирлиги ҳузурида “Яшил хайрия жамғармаси” ташкил этилади.

дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш, дарё ўзанларидан ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш кабилар учун жарималар оширилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: