Футболни 10 киши бўлиб ўйнаш таклиф этилди
Халқаро профессионал футболчилар ассоциациялари федерацияси (ФИФПро) президенти маслаҳатчиси ва УEФА собиқ президенти Мишель Платини ўйин қоидаларига тубдан ўзгартириш киритишни таклиф қилди.
«Эҳтимол, ҳар бир жамоадан биттадан ўйинчини олиб, ўн киши билан ўйнашимиз керакдир. Ўтган асрдаги футболчилар бугунгидан секинроқ югуришган. Ўша пайтда улар жисмонан заифроқ эди.
Шунинг учун ўйинчилар сонини камайтириш яхши фикр бўлиши мумкин. Бу майдонда бўш жойларни яратади», – дея Платинининг сўзларини келтирмоқда RMC Sport.