Мета Европа Иттифоқида 13,5 млрд доллар жаримага тортилиши мумкин

Мета Европа Иттифоқида 13,5 млрд доллар жаримага тортилиши мумкин

“Мета” Европа Иттифоқида реклама бозорида ҳукмронлик қилиш учун қилинган уринишлар учун $13,5 млрд жарима олиши мумкин. Бу ҳақда ички манбаларга таяниб “Финанcиал Times” нашри хабар бермоқда.

Монополияга қарши иш 2019 йилдан бери “Мета” бепул хизматларни таклиф қилиш ва фойдаланувчи маълумотларини тўплаш орқали ўзининг устун мавқеини суиистеъмол қилгани ҳақидаги айбловлар фонида кўриб чиқилмоқда.

Европа комиссияси “Мета” ўзининг Европадаги ижтимоий медиа бозоридаги устун мавқеидан фойдаланиб, “Фаcебоок” фойдаланувчиларига ўзларининг хоҳишларидан қатъи назар, “Маркетплаcе”га автоматик равишда кириш ҳуқуқини беришини олдиндан белгилаб қўйди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: