«Бавария» стадиони номини афсона шарафига ўзгартиради

Германиянинг «Бавария» клуби шаҳар мерияси билан биргаликда стадион номини клуб афсонаси Франц Беккенбауэр хотирасига ўзгартиришга қарор қилди.
Уй стадионининг ҳозирги номи – «Альянц Арена».
Мюнхен шаҳар кенгаши стадион номини ўзгартириш ғоясини маъқуллади. Яқин кунларда клуб арена номи ўзгарганини расман эълон қилади.
«У шаҳримиздан етишиб чиққан буюк спортчилардан бири», – деди Мюнхен мери Дитер Райтер.
Немис клуби куни кеча Чемпионлар Лигасининг 1-турида Загребнинг «Динамо» жамоасини 9:2 ҳисобида мағлуб этганди. «Қизиллар» навбатдаги ўйинини 21 сентябрь куни Бундеслига доирасида «Вердер»га қарши ўтказишади.