Келгуси Олимпия ўйинларида йўлланмалар турини кўпайтриш зарур — Президент

Келгуси Олимпия ўйинларида йўлланмалар турини кўпайтриш зарур — Президент

 

Шавкат Мирзиёев Спорт вазирлиги раҳбарияти билан бўлган учрашувда 2028 йилда Лос Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида йўлланмалар сони ва мусобақалар турини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

Мисол учун, Олимпия ўйинларида енгил атлетика бўйича 48 та, сув спорти турларида 49 та дастур мавжуд. Лекин вакилларимиз уларда 5 ва 4 та йўлланма билан қатнашди, холос, – дейилади хабарда.

Шунингдек, теннис, ўқ отиш, гимнастика, велоспорт юнон-рум кураши, от спорти, қиличбозлик, эшкак эшиш, хоккей, баскетбол, гандбол, регби, сув полоси спорт турларини ҳам ривожлантириш зарур, деди президент.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: