Толибон БРИКСга ариза топширди

Толибон БРИКСга ариза топширди

Толибон 22-24-октябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида иштирок этиш учун ариза топширди, дея хабар қилди БАЗА.

Афғонистон Ислом Амирлиги хукумати саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Нуриддин Азизий номидан Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга БРИКС саммитида иштирок этиш илтимоси билан ёзма ариза юборди.

Саноат вазири Нуриддин Азизий ўз мактубида “Афғонистоннинг БРИКС саммитидаги иштироки нафақат афғонлар, балки минтақадаги барча давлатларнинг ривожланиши учун муҳим. Зеро “Марказий ва Жанубий Осиёга кўприк бўлиб, минтақавий барқарорлик ва иқтисодий тараққиёт учун муҳим рол ўйнайди”, деб ёзди.

Қайд этилишича, Афғонистон Ислом Амирлиги бўлажак БРИКС саммитида иштирок этишини эълон қилган ягона тан олинмаган давлат эмас. Саммит иштирокчилари орасида Фаластин (чекланган тан олинган давлат) ҳам бўлади, унинг вакиллари аввалроқ БРИКСга қўшилиш истагини билдирган.

Кўпгина экспертларнинг фикрича, бу Фаластин учун кўпроқ сиёсий қадам, БРИКС учун эса ушбу бирлашма биринчи марта бутун дунё томонидан тўлиқ сиёсий тан олинмаган давлат ва ҳудудларга эътибор қаратганидан далолат берувчи сиёсий сигналдир.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: