ЕИ Россиянинг музлатилган активларидан олинган фойдадан Украинага 35 миллиард евро миқдорида кредит беради

ЕИ Россиянинг музлатилган активларидан олинган фойдадан Украинага 35 миллиард евро миқдорида кредит беради

Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Киевда Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Еврокомиссия раҳбарининг сўзларига кўра, кредит «Катта еттилик» давлатлари томонидан июль ойида эълон қилинган мажбуриятларини бажариш доирасида берилган. Кредит 40 йил муддатга ажратилиши режалаштирган.

Умуман олганда, Европа Иттифоқида Россиянинг 200 миллиард еврога яқин активлари музлатиб қўйилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: