200 минг оилани камбағалликдн чиқариш учун 50 минг гектар ер ажратилади

Президент Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларга шу йўналишда ҳисоб-китобларни амалга оширишни топширди.
Сўх, Бахмал, Поп, Оҳангарон туманларида саноатлашган “ин-витро” боғлар яратиш тажрибасини бутун республикага ёйиш зарурлиги қайд этилди.
Бунда, “ипотека боғлари” яратилиб, ҳосилга кирганидан кейин одамларга 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.