Ҳизбуллоҳ жуда катта зарбага учради

Ҳизбуллоҳ жуда катта зарбага учради

Ливанда Исроилга тегишли деб ҳисобланган алоқа воситаларининг оммавий портлаши Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг ҳарбий тузилмаси учун энг катта зарба бўлди. Бу ҳақда Американинг CNN нашри хабар берди.

 

Уларнинг таъкидлашича, пейжерларни портлатиш ҳаракатнинг қирқ йилдан ортиқ тарихидаги «энг йирик зарба» ва «Исроилнинг Ҳизбуллоҳ сафлари ва алоқа инфратузилмасига энг муҳим кириб бориши»дир. CNN нашрининг даъво қилишича, бу тузилма сафларида ваҳима келтириб чиқарди ва яҳудий давлатига ўтган ҳафта ҳужумлар уюштиришга имкон берган.

 

21 сентябрь куни Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Даниел Хагарийнинг айтишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жанубида кун давомида йирик зарбалар берган.

 

17 ва 18 сентябрь кунлари Ливанда алоқа воситаларининг кетма-кет портлаши содир бўлди. Биринчи куни мамлакатнинг турли ҳудудларида деярли бир вақтнинг ўзида кўп сонли пейжерлар портлади. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу портлашлар натижасида 12 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган, 2,8 мингга яқин киши жароҳатланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: