Жанубий Африкада қор ёғди
Синоптикларга кўра, бу экстремал ҳолат.
Жанубий Африкада ўн соат давомида тўхтовсиз қор ёғиб, йўлларни қоплади ва транспорт ҳаракатини тўхтатди. Айрим ҳудудларда икки метргача қор ёғган.
Нам ҳаво оқими ЖАР тоғларига яхшигина қор бўрон билан ёпирилган. Лекин, бу Жанубий Африканинг ҳамма ерига қор ёғди дегани эмас.
Масалан, Ёхунсбург ва Дурбан каби текилик ҳудудларида тунги минимум ҳаво ҳароратлари +4°С +9°С гача пастлаган. Бу ҳарорат режимида табиийки қор ёғмайди.
Аммо, денгиз сатҳидан 1.4 км баландликдаги Моой—Ривер ҳудудида кеча ҳарорат ноль даражагача пасайган ва сутка давомида 37 мм га яқин ёғингарчилик кузатилган. Бу миқдор агарда қор кўринишида ёғса ҳам бирданига 2 метр қалинликдаги қор қопламини бермаган бўларди.