Ўзбекистонга салқин ва нисбатан нам ҳаво кириб келмоқда

Ўзгидрометга кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақатгина шимолий ҳудудларда 24-25 сентябрь кунлари бироз ёмғир ёғиши мумкин.
26-27 сентябрь кунлари Фарғона водийси Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 24-26 сентябрь кунлари шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача етади.