Японияда кучли ёмғирдан олти киши вафот этди
Исикава префектурасида рекорд даражадаги жала оқибатида олти киши ҳалок бўлди, икки киши бедарак йўқолди ва яна 8 киши билан алоқа узилган, деб хабар берди NHK.
Риа Новости агентлиги хабарига кўра, Накая туннелида кўчки содир бўлган ва 10 киши ташқарига чиқа олмаган. Улардан иккитаси вафот этди. Бундан ташқари, қулаган уй остидан инсон жасадлари топилган. Дарё яқинида бир кишининг жасади топилди.
Табиий офатдан айниқса Ното, Вадзима ва Судзу шаҳарлари қаттиқ жабрланган. Бу шаҳарлар шу йилнинг 1 январида содир бўлган зилзиладан ҳам жиддий зарар кўрган эди.