KIA SPORTAGE тўланмаган кредит ва бошқа қарзлар эвазига хатланди

KIA SPORTAGE тўланмаган кредит ва бошқа қарзлар эвазига хатланди

Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг «Алоқабанк» АТ фойдасига А.А.нинг кредит қарзи ундирувини гаров мулки ҳисобланган «KIA SPORTAGE» русумли автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Зомин туман бўлимига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли автотранспорт воситаси ҳатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Шунингдек, фуқаро А.А. нинг 6 та ижро ҳужжати бўйича 20 млн. сўмдан ортиқ бошқа турдаги қарздорликлари ҳам аниқланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: