Москва Исроилнинг Ливанга ҳужумини кескин қоралайди — Захарова

Москва Исроилнинг Ливанга ҳужумини кескин қоралайди — Захарова

 

“Биз Ливанга қарши амалга оширилаётган кенг кўламли ҳарбий ҳужумларни кескин қоралаймиз, айниқса, тинч аҳолини нишонга олган беғараз ҳужумларга қатъий йўл қўйилмаслиги ҳақидаги принципиал позициямизни таъкидламоқчимиз”, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Россия Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақиради, дея қўшимча қилди дипломат.

Кеча Исроил томонидан Ливан жанубини ўққа тутиш оқибатида 400 дан ортиқ одам қурбон бўлган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: