Лос-Анжелесда жиноятчи автобусни олиб қочди

Лос-Анжелесда жиноятчи автобусни олиб қочди

Таъқиб бир соатдан кўпроқ давом этди

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан 25 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган. Гумонланувчи автобус йўловчисига ўқ узиб, транспорт воситасини ўғирлаб кетган.

Лос-Анжелес полициясининг Fox News телеканалига маълум қилишича, полиция автобусни бир соатдан кўпроқ вақт давомида қувиб, 10 километрдан кейин тўхтатишга муваффақ бўлган.

Ҳужум қилган шахс қўлга олинган, ҳодисанинг сабаблари номаълум. Ўқдан жароҳатланга йўловчи оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Автобус ҳайдовчиси жабрланмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: