Газ захираси бўйича етакчи давлатлар номи эълон қилинди

Газ захираси бўйича етакчи давлатлар номи эълон қилинди

Дунёда табиий газ захираси бўйича етакчи бўлган давлатлар рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Россия дунёда энг кўп газ захирасига эга давлат бўлиб қолмоқда.

 

Россияда ОPEК маълумотига кўра, 50 трлн метр кубга яқин газ захираси мавжуд. British Petrolium эса қарийб 40 трлн куб метр миқдорида баҳолаган. Ҳозирча Россия аниқланган газ захираси қиймати 17 трлн доллардан ошади.

 

Эрон иккинчи газ захирасига эга мамлакат бўлиб қолмоқда. Ушбу мамлакатга 12,5 трлн долларга арзийдиган 33 трлн метр кублик захира мавжуд. АҚШ, Қатар, Саудия Арабистони, Туркманистон каби мамлакатлар ҳам кучли ўнликдан жой эгаллашган.

 

Ўзбекистон ҳам мазкур рўйхатда юқори ўринларни эгаллашга муваффақ бўлган. Мамлакатнинг газ захиралари 1,8 трлн метр кубни ташкил этади, унинг қиймати 666 млрд доллар миқдорида баҳоланади. ОPEК рўйхатида Ўзбекистон 22-поғонани эгаллаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: