Канада ҳукумати Ливандан фуқароларини эвакуация қилмоқда

Канада ҳукумати Ливандан фуқароларини эвакуация қилмоқда

Канада мудофаа вазири Уилям Блер Ливандан 20 минг канадаликни эвакуация қилиш режасини маълум қилди , деб хабар бермоқда CБC телеканали .

“Ҳозирги босқичда бу фақат эҳтиёт чораси. Биз Ливандаги вазиятнинг ёмонлашувидан хавотирдамиз ва уни диққат билан кузатиб борамиз. Баъзи ҳолатлар борки, эвакуация қилишнинг иложи бўлмаслиги мумкин», – деди вазир.

Унинг аниқлик киритишича, Канада фуқаролари ўз ватанларига зудлик билан эвакуация қилинмаслиги мумкин, лекин биринчи навбатда хавфсиз жойга олиб кетилиши мумкин, улардан бири Кипрдир .

Дўстларингизга ҳам юборинг: