Пекин АҚШни “ягона Хитой” тамойилига қатъий амал қилишга чақирди
Қўшма Штатлар Тайван билан муносабатларида “ягона Хитой” тамойилига қатъий амал қилиши керак, дея Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.
Унинг фикрича, бу Вашингтон ва Пекин ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг асосидир.
“Агар Қўшма Штатлар ҳақиқатан ҳам Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликка умид қилса, у «ягона Хитой» тамойилига риоя қилиши, учта қўшма коммюникени амалга ошириши, Тайванни қуроллантиришни тўхтатиши, «Тайван мустақиллиги»га оммавий равишда қарши чиқиши ва Хитойнинг тинч йўл билан бирлашишини қўллаб-қувватлаши керак”, деди Ван И АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси доирасидаги учрашувда.
Хитойлик вазирнинг таъкидлашича, “Тайван бўғозидаги ҳозирги вазиятнинг энг катта хавфи – бу оролнинг мустақиллигини эълон қилган Тайван раҳбари Лай Синденинг тобора ўзини тута олмайдиган хатти-ҳаракатлари”дир.
“Тайван мустақиллиги” Тайван бўғозида тинчлик ўрнатиш билан мос келмайди”, дея қўшимча қилган хитойлик дипломат.