Доналд Трамп: “Жо Байден ақли заиф бўлиб қолди. Камала эса шундай туғилган”
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг айтишича, унинг рақиби, демократик партиядан президентликка номзод Камала Харрис ақли заиф бўлиб туғилган. У Висконсин штатидаги сайловолди тадбирида нутқ сўзлаганида шундай баёнот берди.
“Жо Байден ақли заиф бўлиб қолди. Камала эса шундай туғилган”, деди ва демократлар томонидан амалга оширилган иммиграция сиёсатини фақат руҳий ногирон одамлар амалга ошириши мумкинлигини қўшимча қилди Доналд Трамп.
Илгари Байденнинг собиқ маслаҳатчиси Иезекиил Эмануэл сиёсатчининг асосий муаммоси ёш эмас, балки президент сифатида ишлаш қобилияти эканлигини айтди. Собиқ маслаҳатчи Америка раҳбарининг когнитив бузилиши нафақат журналистлар, балки дипломатлар ва унинг партиявий ҳамкасбларининг эътиборини жалб қилганини таъкидлади.