Ўзбекистон Саудия Арабистони билан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзолади

Ўзбекистон Саудия Арабистони билан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзолади

Ўзбекистон Саудия Арабистони билан ичимлик ва оқова сув йўналишида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 32 йил бўлган. Ўтган давр мобайнида турли соҳаларда ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, ўзаро муносабатлар мустаҳкамланиб келинмоқда.

“Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси в.б. Ахмад Суванкулов Саудия Арабистони Подшоҳлигида бўлиб турибди. Иккала давлат ўртасида ўтган давра суҳбатида ичимлик ва оқова сув йўналишида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзоланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: