Қайси соҳага қўшимча ишчи кучи керак бўлса, биринчи навбатда ўқитувчи-педагоглар жалб этиладиган бўлиб қолганди

Қайси соҳага қўшимча ишчи кучи керак бўлса, биринчи навбатда ўқитувчи-педагоглар жалб этиладиган бўлиб қолганди

 

Шавкат Мирзиёев таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқоти чоғида шундай фикр билдирди.

“Афсуски, шарафли ва олижаноб касб эгаларига биз яқин ўтмишда етарлича ҳурмат ва эътибор қарата олмадик.

Мана, бу йил “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни қабул қилдик. Конституциямизда белгиланган қоида энди ана шу қонун асосида ишлай бошлайди.

Кимки ўқитувчига босим ўтказиб, унинг касб фаолиятига дахли бўлмаган ишларга, турли мажлисларга жалб этмоқчи бўлса, ана шу қонун асосида жавобгарликка тортилади”, – деди президент.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: