Термизда темирйўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган “Газель” ағдарилди
Ҳодиса кеча “Термиз- Бақтрия” темир йўл бекатлари оралиғининг 7-пикетида юз берди.
Темир йўл кесишмасига поезд яқинлашаётгани сабаб машиналар ҳаракати чекланганига қарамай”Газель” ҳайдовчиси қоидани бузиб ҳаракатланган ва темир тўсиққа урилиб ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида шахарлараро қатновчи йўловчи поезди тўхтаб қолган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида йўловчи поезди шу куни соат 17:25да ҳаракатни давом эттирган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.