Нетаняху Исроил ўз мавжудлиги учун курашаётганини айтди
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг айтишича, Исроил ҳозир ўз мавжудлиги учун курашмоқда. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС .
«Биз ўз мавжудлигимиз учун уруш олиб бормоқдамиз. Биз кучларни бирлаштирамиз, қўл бериб, душманларимизни енгамиз», деди Исроил раҳбари яҳудий календарига кўра, 5784 йилда ҳукуматнинг сўнгги йиғилишида.