Таиландда мактаб автобуси ёниб кетди
Таиландда 38 нафар талаба ва 6 нафар ўқитувчини олиб кетаётган автобус ёниб кетди, натижада дастлабки маълумотларга кўра, камида 20 киши ҳалок бўлди.
Таиланд транспорт вазири Сурия Чуангронгрянгкитнинг маълум қилишича, Утай Танидан экскурция учун жўнаб кетган 44 нафар йўловчи бўлган автобус йўлда ёниб кетган.
Ички ишлар вазири Анутин Чанвиракуннинг қўшимча қилишича, воқеа жойида суриштирувлар давом этмоқда ва қурбонларнинг аниқ сони ҳали тасдиқланмаган. Унинг қайд этишича, омон қолганлар сонидан келиб чиқиб, 20 киши ҳалок бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Ижтимоий тармоқларда автобус ёниб кетгани акс этган кадрлар пайдо бўлди. Талабаларнинг ёши ва бошқа тафсилотлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғин автобус тўсиқларга қулаганидан кейин бошланган.
Таиланд Бош вазири Пхэтхонгтхан Чинаватра воқеадан чуқур қайғу ва қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.