Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларга тезкор эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроил давлатида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришларини сўраб, мурожаат йўллади.

 

Ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Ўзбекистон фуқароларидан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:

 

— Ракета ҳужумлари пайтида тезлик  билан бомба бошпаналарига киринг.

 

— Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.

 

— Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.

 

Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:

 

• Фавқулодда ёрдам телефонлари:

03-672-2466

03-672-2371

03-758-5075

03-758-5076

 

• Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

054 485 1397

 

• Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz

Дўстларингизга ҳам юборинг: