Россия Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини оширди
Россия нефтининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириб келиши 2024 йилнинг январь-август ойларида 2023 йилга нисбатан 30 фоизга ошди. Бу ҳақда Россия энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Павел Сорокин маълум қилган.
Сорокин Федерация Кенгаши ва Қозоғистон Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг 22-йиғилишида сўзга чиқиб, 2024 йилда Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ошганини таъкидлаган ва қозоғистонлик ҳамкорларга асосли ёндашув учун миннатдорлик билдирган.
Қайд этилишича, 2023 йилда Россиядан Ўзбекистонга етказиб берилаётган нефть ҳажми 154,3 минг тоннани ташкил этган бўлса, 2024 йил охирига келиб бу ҳажмни 500 минг тоннадан ортиқроққа етказиш режалаштирилган.