«Ан-Наср» Эронга бормоқчи эмас
«Ан-Наср» Яқин Шарқдаги вазият туфайли Эронга ўйин учун боришдан қўрқмоқда.
22 октябрь куни Криштиану Роналду тўп тепадиган Саудия Арабистони клуби Теҳронда «Истиқлол»га қарши ўйин ўтказиши режалаштирилган.
Marca хабарига кўра, «Ан-Наср» хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйинга боришни истамаяпти. Қайд этилишича, Яқин Шарқда кескинлашиб бораётган можаро фонида Теҳрон минтақадаги энг хавфли шаҳарлардан бирига айланиши мумкин, шу сабабли Ар-Риёд клуби жамоани хавф остига қўймоқчи эмас.