Дания ва Швецияда Исроил элчихоналари яқинидаги портлашлар текширилмоқда

Дания ва Швецияда Исроил элчихоналари яқинидаги портлашлар текширилмоқда

Дания полицияси 2 октябрь, чоршанба куни Исроилнинг Копенҳагендаги элчихонаси яқинидаги портлашлар бўйича тергов бошлади. Исроилнинг Даниядаги элчихонаси дипломатик миссия биноси яқинида содир бўлган иккита портлашда унинг ходимлари жабрланмаганлигини маълум қилди.

 

«Элчихона ёпилди, ҳеч ким жабрланмади, бинога зарар етмади», — дейилади ижтимоий тармоқда эълон қилинган хабарда.

 

Аввалроқ Даниянинг DR телерадиокомпанияси 2 октябрга ўтар кечаси элчихона яқинида иккита портлаш содир бўлганини хабар қилган эди.

 

Швеция полицияси бир кун аввал Стокҳолмдаги Исроил элчихонаси яқинида отишма содир бўлганини тасдиқлади, деб хабар берди СВТ телеканали.

 

«Ўқ отилганини тасдиқловчи хулосалар чиқарилди, Бу кузатув камералари билан яхши ҳимояланган ҳудуд ва биз кўриб чиқишимиз мумкин бўлган материаллар мавжуд», деди Стокҳолм полицияси вакили Ребекка Ландберг.

 

Аввалроқ Швеция ОАВ 1 октябрь оқшомида Страндвеген кўчасида Исроил элчихонаси яқинида кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эди. Ҳозирда «қурол ишлатиш билан боғлиқ оғир жиноят ва атрофдагилар учун хавф туғдирувчи» жиноят моддаси бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: