Ўзбекистонга келган туристларга бепул SIM-карталар тақдим этилади
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 582-сонли қарорида айтиб ўтилган.
Унга кўра, туристларга қўшимча қулайликлар, жумладан, аэропортлар, вокзаллар ва чегара ўтиш пунктларида бепул SIM-карталар тақдим этилади. Аэропорт ва вокзалларда «Tourist map» портали, бепул Wi-Fi зоналари ишга туширилади.
Шунингдек, туристлар учун миллий ва халқаро хариталар, йўналишлар ҳамда автотранспорт воситаларини ижарага олиш хизматлари кўзда тутилган.