Россия қўшинлари Угледарни озод қилди

Россия қўшинлари Угледарни озод қилди

 

“Восток” қўшинлари гуруҳи бўлинмаларининг қатъий ҳаракатлари натижасида Донетск Халқ Республикасининг Угледар аҳоли пункти озод қилинди”, – дейилади Мудофаа вазирлигининг расмий хабарида.

Бир неча кун олдин Угледар исканжага олингани ҳақида хабар қилган эдик.

Угледар — стратегик муҳим нуқтада жойлашган бўлиб унинг ёнидан Украина армиясини таъминловчи муҳим темир йўл ўтган. Украина Қуролли кучлари бу ерни 10 йил давомида мустаҳкам истеҳкомга айлантирган эди.

Угледар Украина қуролли кучларининг Южнодонецк йўналишидаги сўнгги асосий таян нуқтаси эди. Энди рус қўшинлари Запороже вилояти ва Курахово билан чегарадаги Великая Новоселка бўйлаб олдинга силжиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, Угледарнинг озод этилиши Донетск-Мариупол автомагистралини ҳамда Волновахани ҳужумлардан хавфсиз ҳудудга айлантирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: