Тожикистон ва Ўзбекистон терроризмга қарши биргаликда курашмоқда

Тожикистон ва Ўзбекистон терроризмга қарши биргаликда курашмоқда

 

Хўжандда  республикалар хавфсизлик кенгашлари вакилларининг музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар берди Сўғд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Томонлар уюшган жиноятчилик, наркотик моддалар савдоси ва экстремизмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида Тожикистон ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгашлари котиблари Насрулло Маҳмудзода ва Виктор Маҳмудов икки томонлама консультациялар протоколига имзо чекдилар.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: