Марк Цукерберг иккинчи бўлди

Марк Цукерберг иккинчи бўлди

«Facebook» асосчиси Марк Цукерберг дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида иккинчиликни қайд этмоқда. Ҳозирда унинг бойлиги $206 млрдни ташкил қилмоқда. Бу ҳақида «Bloomberg Billionaires Index» маълумот берди.

Қайд этлишича, Марк Цукерберг «Аmаzon» асосчи Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёнинг иккинчи энг бой одамига айланди.

Ҳозирда унинг даромади 206 млрд доллар бўлиб, йил бошидан бери бойлиги 78 млрд долларга ошган. Безоснинг даромади эса $205 млрдни ташкил қилмоқда.

Рейтингни $256 млрд бойлиги билан «Теsla» ва «SpaceХ» компаниялари раҳбари Илон Маск устунлик кўрсатмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: