Боррелл: Украина 15 кундан кейин ютқазади, агар…

Боррелл: Украина 15 кундан кейин ютқазади, агар…

Агар Ғарб иттифоқчилари Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатса, уруш 15 кундан кейин – Путиннинг ғалабаси билан якунланади.

Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел айтди, деб ёзади 20 минутос.

Унинг таъкидлашича, кўпчилик уруш тезроқ тугатилишини истайди, айниқса украиналикларнинг ўзлари, лекин муҳими унинг қандай якунланиши: “Агар биз Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатсак, ўн беш кундан кейин уруш тугайди ва Путин ўз мақсадларига эришади. Аммо биз буни украиналиклар ва ўзимизнинг, европаликларнинг хавфсизлиги учун хоҳлаймизми?».

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: