Forbes дунёнинг энг кўп маош оладиган етакчиларини эълон қилди

Forbes дунёнинг энг кўп маош оладиган етакчиларини эълон қилди

 

Сингапур бош вазири Лоуренс Вонг 1,69 млн доллар йиллик маош билан рўйхатда етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда:

Швейцария президенти Виола Амҳерд — 570 минг доллар;
Австралия бош вазири Энтони Албаниз — 413 минг доллар;
АҚШ президенти Жо Байден — 400 минг доллар;
Австрия канцлери Карл Неҳаммер — 316,7 минг доллар.

Уларнинг ортидан Янги Зеландия бош вазири Кристофер Лаксон (310,5 минг доллар), Канада бош вазири Жастин Трюдо (310,5 минг доллар), Германия канцлери Олаф Шолц (293,3 минг доллар) ва Япония бош вазири Сигеру Исиба (276,4 минг доллар) келмоқда. Энг бой раҳбарлар ўнталигини Ирландия бош вазири Саймон Ҳаррис (267,3 минг доллар) якунлаган.

Россия раҳбари Владимир Путин рўйхатда умуман кўрсатилмаган. Путин 2017-йилдан 2022-йилгача 67,5 миллион рубл ишлаб топган. Унинг даромад манбалари орасида иш ҳақи, ҳарбий пенсия, банк омонатлари, қимматли қоғозлар, шунингдек, мулкни сотиш кўрсатилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: