Трамп АҚШ биринчилардан бўлиб Марсга қўнишига ваъда берди

Трамп АҚШ биринчилардан бўлиб Марсга қўнишига ваъда берди

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Пенсилваниядаги сайловолди ташвиқоти чоғида, агар у Оқ уй раҳбари этиб сайланса, америкалик астронавтлар Марсга қўнишига ваъда берди, деб ёзмоқда РИА Новости ижтимоий тармоқдаги жонли эфирга таяниб.

“Бизда коинотни ўрганиш бўйича жаҳон биринчилиги бўлади. Раҳмат, Илон! Биз ҳарбий устунликка эга бўламиз. Ва биз президентлик муддатим тугагунча Марсга қўнамиз…”, — деди у.

Сентябрь ойида Маск агар вице-президент Камала Харрис ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, америкаликлар Марсга ҳеч қачон етиб бормаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, иккинчисидан фарқли ўлароқ, Трамп «катта ишларни амалга оширишга имкон берадиган» ҳукумат самарадорлиги комиссиясини яратишни қўллаб-қувватлайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: