Украина Россия газининг транзити бўйича шартнома муддати тугаганидан кейин уни узайтирмайди

Украина Россия газининг транзити бўйича шартнома муддати тугаганидан кейин уни узайтирмайди

Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал Словакия ҳукумати раҳбари Роберт Фицо билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Украинанинг стратегик мақсади Россия газига нисбатан санкциялар жорий этиш ва Кремлни углеводородларни сотишдан тушадиган даромаддан маҳрум қилишдир. Нефть ва газ савдоси тажовузкорга урушни молиялаштириш имконини беради. Биз Европанинг барча давлатларини Россиянинг нефт ва газидан бутунлай воз кечишга чақирамиз, — дея таъкидлади Шмигал.

Шунингдек, у Украина ЕИ билан ассоциация тўғрисидаги битим ва Энергетика Хартияси шартномасига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажаришда давом этишга тайёрлигини билдирди.

«Биз айрим давлатлар, хусусан, Словакиянинг Россиядан углеводородлар импортига кескин қарамлигини тушунамиз. Аммо етказиб беришни босқичма-босқич диверсификация қилишга умид қиламиз», — дея қўшимча қилди Украина ҳукумати раҳбари.

Украинанинг “Нафтогаз” ва Россиянинг “Газпром” компаниялари ўртасида газ транзити шартномаси 2019 йил декабр ойида тузилган, унинг муддати 2024 йилда тугайди. 2022 йилдан бери Россия билан уруш бошланганига қарамай, Украина келишув шартларини бажаришда ва Россия газининг Европага, жумладан Словакияга транзитини таъминлашда давом этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: