Йохан Нескенс вафот этди

Йохан Нескенс вафот этди

Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Йохан Нескенс вафот этди.

Нидерландия қироллик футбол ассоциацияси матбуот хизмати Нескенс 6 октябрь, якшанба куни 73 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берди. Жазоирдаги WorldCoaches тадбирида қатнашаётганда у ўзини ёмон ҳис қилган.

Нидерландия терма жамоаси аъзоси сифатида Нескенс 1974 ва 1978 йилларда жаҳон чемпионатларида кумуш медал соҳиби бўлди ва 1976 йилги Европа чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

Нескенс, шунингдек, “Аякс” билан 3 марта еврокубокларни қўлга киритган ва “Барселона” футболчиси сифатида Испания Кубоги ва Кубок эгалари кубогида ғолиб чиққан.

Дўстларингизга ҳам юборинг: