Ҳиндистондаги авиашоуда 5 киши ҳалок бўлди, 100 киши касалхонага ётқизилди

Ҳиндистондаги авиашоуда 5 киши ҳалок бўлди, 100 киши касалхонага ётқизилди

Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳаво имкониятларини намойиш этиш бўйича авиашоу юқори ҳарорат ва кўп оломон туфайли фожиа билан якунланди. Маҳаллий ҳукуматлар касалхонага ётқизиш ва ўлим ҳолатларининг кўп бўлишига асосий сабаб сифатида сув етишмаслиги билан боғлашмоқда. Бу ҳақда ANI хабар берди.

Якшанба куни Тамил Наду штатининг Ченнаи шаҳридаги Марина-Бич пляжида 15 000 га яқин одам Ҳиндистон ҳаво кучларининг 92 йиллигига бағишланган авиашоу гувоҳи бўлиш учун йиғилди. Соат 11.00 да бошланган ҳаво шоуси 13.00 гача давом этди.

Полиция маълумотларига кўра, одамларнинг бўғилиб қолиш ва ҳушини йўқотишига кўп оломон ва ташкилотчиликнинг йўқлиги сабаб бўлган.

“Ҳаддан ташқари иссиқлик ва одамларнинг кўплиги туфайли 10 киши ҳаво етишмаслигидан ҳушидан кетган. Уларга давлат муассасасида ёрдам берилди”, – деди полиция вакили.

Тадбир давомида жами 230 киши ҳушидан кетган. Шунингдек, 5 томошабин ҳалок бўлгани, 100 га яқин одам шифохонага етказилгани маълум бўлди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: