Жанубий Корея TikTok бўйича тергов бошлайди

Жанубий Корея TikTok бўйича тергов бошлайди

Жанубий Корея регулятори TikTok ижтимоий тармоғида шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича миллий қонунчиликни бузганликда гумон қилиниб, аудит ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Yonhap ахборот агентлиги.

Манбаларга кўра, TikTok ўз фойдаланувчиларидан Корея қонунчилигига мувофиқ бундай контентни олишга розилик бериш ўрнига автоматик равишда реклама олишни талаб қилганликда айбланган.

Жанубий Корея Алоқа комиссияси расмий вакилининг сўзларига кўра, TikTok маълумотларни ҳимоя қилиш қонунларини бузганликда гумон қилинмоқда ва тез орада платформа бўйича текширув бошланади.

Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли TikTok платформаси ҳам платформада рўйхатдан ўтишда фойдаланувчиларга тўлиқ фойдаланиш шартлари ва махфийлик сиёсатини тақдим этмаганликда айбланган.

Жанубий Кореянинг амалдаги қонунчилигига кўра, платформалар фойдаланувчиларга маркетинг ёки реклама контентини олиш ёки олмаслик тўғрисида қарор қабул қилиш эркинлигини таъминлаши ва бундай контентни юбориш учун уларнинг олдиндан розилигини олиши шарт.

Қоидабузарлар 30 миллион вон (22 279 доллар) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: