Нигерияда кема чўкиши оқибатида 70 киши ҳалок бўлди

Нигерияда кема чўкиши оқибатида 70 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг Нигер штатида чўкиб кетган йўловчи кема қурбонлари сони 70 кишига етди.
Маҳаллий ОAВ ички сув йўли миллий бошқармасига таяниб хабар беришича, қутқарув чоғи қотиб қолган кема саҳнидаги 150 киши қутқарилган.

Президент Бола Тинубу марҳумлар хотираси учун штат халқига ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни Моква вилоятидаги Гбажибо дарёсида байрамдан қайтаётган 300 га яқин одам бўлган кема чўкиб кетган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: