Париж ҳокимлиги «ПСЖ»нинг янги стадиони учун ер ажратишни истамаяпти

Париж ҳокимлиги «ПСЖ»нинг янги стадиони учун ер ажратишни истамаяпти

Пари Сен-Жермен» клуби ўзига янги стадион қуришни режалаштирмоқда. Аммо Париж шаҳри ҳокимлиги ушбу лойиҳага розилик бермаяпти. Ҳокимлик клуб учун ер ажратишни истамаяпти.

Клуб ва шаҳар раҳбарияти ўртасидаги келишмовчилик бир неча йил аввал бошланган. Ўшанда ҳокимият «Парк де Пренс» стадионини жамоага сотишни истамаганди. Шунинг учун «ПСЖ» стадионни 2043 йилгача ижарага олишга мажбур бўлганди.

«ПСЖ» яқинда шахсий стадион лойиҳасини тақдим этди. Арена атрофида парк, футбол майдонлари, савдо ва кўнгилочар марказлари барпо этилиши кўзда тутилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: