Тейлор Свифт Форбесънинг дунёдаги энг бадавлат аёл қўшиқчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Тейлор Свифт Форбесънинг дунёдаги энг бадавлат аёл қўшиқчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Unian нашрининг хабар беришича, америкалик хонанда Тейлор Свифт Форбесънинг дунёдаги энг бадавлат аёл қўшиқчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Свифтнинг бойлиги 1,6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ушбу суммадан тахминан 600 миллиони концертлар ва гонорарлардан келган, худди шунча миқдор мусиқий альбомлардан тушган даромадларга тўғри келади.

125 миллион доллар маблағ қўшиқчининг кўчмас мулкларга киритган сармоясига тегишли.

 

Шунингдек, юлдузнинг капитали дунё бўйлаб гастроль сафарлари, стриминг платформаларидан тушган рекорд даражадаги даромадлари ҳамда сотилган дискларидан келган фойда орқали кўтарилиб бормоқда.

 

34 ёшли Тейлор Свифт 1,4 миллиард доллар бойликка эга бўлган яна бир машҳур хонанда — Рианнани ортда қолдирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: