Россия ва Туркияда Discord блокланди

Россия ва Туркияда Discord блокланди

 

Туркия Адлия вазири Йилмаз Тунч Республика ҳудудида Discord платформасига киришни блоклаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бир кун аввал Россияда ҳам Discordга кириш чекланган эди. Чунки ижтимоий тармоқ маъмурияти Роскомнадзор ва Россия судлари томонидан юборилган талабларни бажармаган, террористик ва экстремистик мазмунли материалларни ўчириб ташламаган.

Discord 2015 йилда, геймерлар учун медиа алмашиш платформаси сифатида яратилган эди. Бугунги кунда унинг 150 миллионга яқин фойдаланувчилари бор.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: