Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қиймати 1 млрд долларлик шартнома имзоланди
Толибон ҳукуматидаги Бош вазирнинг иқтисодиёт бўйича ўринбосари Абдул-Ғани Барадар: “Ўзбекистон афғон газини ишлаб чиқаради ва Афғонистонда иссиқлик электр станцияларини қуради. Инвестициялар ҳажми 1 миллиард долларни ташкил этади, келишувлар тўққиз йилга мўлжалланган.”
Табиий газ Афғонистоннинг Жаузжон ва Фарёб вилоятларида ишлаб чиқарилади. ИEС қаерда қурилиши номаълум.